my5

Жанубий Америка жунглиларида янги ҳашарот топилди

ДУНЁ 15.10.2014, 16:35
3764
Жанубий Америка жунглиларида янги ҳашарот топилди

Гарвард университети олимлари жунглидаги Суринам ўрмонини ўрганиш мобайнида антиқа, ғайриоддий, ноёб ва ўта гўзал ҳашаротни топиб олишди.

Шу кунгача фанга маълум бўлмаган ушбу ҳашаротнинг катталиги 7 миллиметрни ташкил этади. Унинг орқа қисмида эса супургисифат кумушранг думи бор. Оёқлари 6 та, сакрашни қойиллатади.

Унга Тролл деб ном берилди, олимларнинг фикрларига қараганда унинг кўриниши АҚШда 1990 йилларда машхур бўлган Troll Doll ўйинчоқларига ўхшаб кетади. Троллнинг кўпайиши, тарқалиши, яшаш тарзи ўрганилмоқда.

Олимлар ушбу жунглиларда фанга маълум бўлмаган, инсон билмайдиган минглаб жониворлар, қушлар ва ҳашаротларни топиш мумкин эканини айтишмоқда. 

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+30° ясно
Валюта курси
10139.30
USD 9.74
11051.84
EUR 96.72
141.35
RUB 3.81