my5

McDonald’s ўз гамбургерларини гормон бериб боқилган сигир гўштидан тайёрлашини тан олди

ДУНЁ 15.10.2014, 16:44
2223
McDonald’s ўз гамбургерларини гормон бериб боқилган сигир гўштидан тайёрлашини тан олди

Дунёдаги энг йирик ресторанлар тармоғи эгаси бўлган Американинг McDonald’s корпорацияси илк бора суратга олиш гуруҳига ўз озиқ-овқат корхоналаридан бирига маҳсулотлар нимадан тайёрланишини кўриш мақсадида ташриф буюришга рухсат берди. Бу ҳақда ТАСС хабар берди.

АҚШнинг ABC телеканали журналистлари McDonald’s’нинг Калифорния штатидаги гўшни қайта ишлаш корхоналаридан бирига ташриф буюриб, бутербродлар учун котлетлар ишлаб чиқариш жараёнини кузатди. Корпорациянинг тан олишича, гўшти котлетлар учун ишлатиладиган сигирларга гормонлар берилади. McDonald’s бунинг «етилишни тезлаштириш учун АҚШ фермерлари томонидан қўлланиладиган стандарт тадбир» эканини таъкидлади.

Компания вакилларининг аниқлик киритишича, улар журналистларни «мижозлар McDonald’s маҳсулотлари ҳақида аниқ маълумотга эга бўлишига ишонч ҳосил қилиш» мақсадида таклиф этишга қарор қилган.

АҚШда 14 мингга яқин McDonald’s ресторанлари мавжуд. Компанияни кўп маротаба сифатсиз масаллиқлар, шунингдек соғлиқ учун зарарли озиқ-овқат қўшимчаларидан фойдаланганликда айблашган.

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+31° ясно
Валюта курси
10139.30
USD 9.74
11051.84
EUR 96.72
141.35
RUB 3.81