my5

Декабрга келиб, Ғарбий Африкада ҳафтасига 10 минг киши Эбола билан касалланиши мумкин

ДУНЁ 15.10.2014, 16:46
1387
Декабрга келиб, Ғарбий Африкада ҳафтасига 10 минг киши Эбола билан касалланиши мумкин

Дунё ҳамжамияти Эбола билан курашда ҳозирча ютқазмоқда: барчаси шу ҳолатда қоладиган бўлса, декабрга келиб, Ғарбий Африкада юқиш тезлиги ҳафтасига ўн минг кишига етади. Бу ҳақда Euronews хабар бермоқда.

БМТнинг Эбола билан кураш бўйиcа тезкор миссияси раҳбари Энтони Бенбери БМТ Хавфсизлик Кенгашини бўлаётган воқеаларга глобал даражада аралашишга чақирмоқда.

«Вирус ҳали тарқалмаган мамлакатларни ҳимоя қилишнинг ягона, ягона тўғри йўли — Либерия, Гвинея ва Сьерра-Леонега ёрдам бериб, Эбола ўша ерда тўхтатиб қолиш», — деди у.

Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти ходимлари фикрича, биринчи навбатда шифохона койкалари сонини кўпайтириб, касаллик қурбонларининг жасадларини териб олишни тезлаштириш зарур.

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+31° ясно
Валюта курси
10139.30
USD 9.74
11051.84
EUR 96.72
141.35
RUB 3.81