АсосийDunyo

Ҳимолайда 150 сайёҳ йўқолди

Ҳимолайда содир бўлган кучли қорбўрони натижасида Аннапурна тоғлари ҳудудида 152 киши йўқолган. Бу ҳақида Agence France-Presse хабар беради. Непал қутқарув хизмати тўрт киши ҳалок бўлганлигини эълон қилди.

Бўрон бошланиш вақтида Аннапурнада жами 168 нафар хорижлик сайёҳлар бўлган. Уларни кузатиб борувчиларнинг сони аниқ эмас. Қидирув экспедицияси 13 кишини топди, қолганлари билан эса алоқа йўолди. Қутқарувчилар ҳаво очилиши билан уларни топишга умид билдиришмоқда.

    Бошқа янгиликлар