my5

Disney компанияси ўз пулини чиқарди

ДУНЁ 15.10.2014, 18:08
2203
Disney компанияси ўз пулини чиқарди

Disney компанияси Микки Маус, Дональд Дак, Гуф ва бошқа машҳур мультфильм персонажлари туширилган тилла ва кумуш тангларини чиқарди.

Ноодатий тангалар худди ўйинчоққа ўхшайди, бироқ улар билан тўловларни амалга ошириш мумкин. Албатта, бунинг учун Тинч океанидаги Ниуэ оролига келиш талаб этилади, дея хабар беради Metro.

Мультқаҳрамонлар танганинг бир томонида, иккинчи томонида эса Англия қироличаси Елизавета IIнинг сурати акс эттирилган.

Энг қиммат танганинг нархи 625 долларни ташкил этади. Янги Зеландия зарбхонаси раҳбари Саймон Хардинг ушбу пулларни дўконларда сарфлашни тавсия қилмайди.

 

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+26° ясно
Валюта курси
10139.30
USD 9.74
11051.84
EUR 96.72
141.35
RUB 3.81