АсосийJamiyat

16 октябрь куни ёмғир ёғади, кечқурун қорга айланиши мумкин

'16 октябрь куни ёмғир ёғади, кечқурун қорга айланиши мумкин'ning rasmi

Республика Гидрометеорология марказининг хабар беришича, 16 октябрь куни Тошкентда ҳаво ўзгариб туради, вақти-вақти билан ёмғир ёғади, кечқурун қорга айланиши мумкин.

Ғарбдан секундига 5-10 метр тезликда эсаётган шамол секундига 15-20 метргача кучайиши мумкин. Ҳаво ҳарорати кечаси ва кундузи 6-8 даража илиқ бўлади.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Ғарбдан эсаётган шамол ўз йўналишини ўзгартириб, шарқдан секундига 7-12 метр тезликда эсади. Кечаси 0-5, кундузи 5-10 даража илиқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, айрим жойларда бироз ёмғир ёғиши мумкин. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда эсаётган шамол секундига 15-20 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 3-8, кундузи 8-13 даража илиқ бўлади.

Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда кучли ёмғир ёғиши, кечқурун ёмғир қорга айланиши мумкин. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда эсаётган шамол секундига 15-20 метргача, шиддат билан 25 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 3-8, кундузи 5-10 даража илиқ бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, айрим жойларда кучли ёмғир ёғиши, кечқурун ёмғир қорга айланиши мумкин. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда эсаётган шамол секундига 15-20 метргача, шиддат билан 25 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 5-10, кундузи 8-13 даража илиқ бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда кучли ёмғир ёғиши, кечқурун ёмғир қорга айланиши мумкин. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда эсаётган шамол секундига 15-20 метргача, шиддат билан 25 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 5-10, кундузи 8-13 даража илиқ бўлади.

Республикамизнинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда кучли ёғингарчилик бўлади (ёмғир, қор). Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда эсаётган шамол секундига 17-22 метргача кучайиши мумкин.Ҳаво ҳарорати кечаси ва кундузи 0-5 даража совуқ бўлади.

    Бошқа янгиликлар