my5
all

Йўқолган «Боинг»ни сув остидан излаш бўйича биринчи уриниш самара бермади

ДУНЁ 15.10.2014, 18:46
2391
Йўқолган «Боинг»ни сув остидан излаш бўйича биринчи уриниш самара бермади

Март ойида йўқолиб қолган Malaysia Airlines авиакомпаниясига тегишли «Боинг-777» самолётини сув остидан қидириш бўйича илк уриниш самарасиз якунланди, деб хабар бермоқда «РИА Новости».

Австралия Транспорт хавфсизлиги бюросининг маълум қилишича, Go Phoenix номли кема самолётни излашда давом этмоқда. Сунъий йўлдошдан олинган маълумотларга кўра, самолётни топиш имкониятининг энг катта эҳтимоли айнан ҳозир Go Phoenix ишлаётган ҳудудга тўғри келади.

Аввал хабар берилганидек, йўқолган «Боинг»ни қидириш ишлари октябрь ойида Ҳинд океанида қайтадан йўлга қўйилди. Австралия қидирув ишлари учун ўзининг учта кемасини ажратган.

Эслатиб ўтамиз, Ҳинд океанининг жанубий қисмига қулагани тахмин қилинаётган самолётнинг бортида 227 нафар йўловчи ва 12 экипаж аъзолари бўлган.

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+31° ясно
Валюта курси
10139.30
USD 9.74
11051.84
EUR 96.72
141.35
RUB 3.81