Долзарб мавзулар Фото

Ўзбекистон Қатар устидан ғалабага эришди

Бўлимлар: СПОРТ
Теглар: Футбол
Добавлено: 17.10.2018, 11:42

Дастлаб, Одил Аҳмедов 72-дақиқада боши билан аниқ зарба бериб, ҳисобни очишга муваффақ бўлди. Кейин эса Одилнинг ўзи захирадан майдонга тушган Марат Бикмаевни дарвозабон билан бирга-бир вазиятга чиқариб юборди. Марат эса тўпни дарвозабоннинг устидан ошириб, ҳисобни 2:0га етказди.

Бугун Ўзбекистон миллий терма жамоаси анча мазмунли ва қизиқарли ўйин намойиш қилиб, мухлисларни хурсанд қилишга эришганини ҳам алоҳида таъкидлаш керак.

Ўртоқлик учрашуви

Ўзбекистон – Қатар 2:0

Голлар: Одил Аҳмедов 72, – 1:0. Марат Бикмаев 85, – 2:0.

Ўзбекистон: 30.Ўткир Юсупов, 2.Акмал Шораҳмедов, 31.Егор Кримец (4.Достонбек Турсунов, 64), 5.Анзур Исмоилов, 13.Олег Зотеев, 15.Одил Ҳамробеков, 9.Одил Аҳмедов (Ислом Тўхтахўжаев, 90), 6.Ҳусниддин Ғофуров (17.Достонбек Ҳамдамов, 46), 22.Жавоҳир Сидиқов, 8.Икром Алибоев (19.Владимир Козак, 83), 14.Элдор Шомуродов (10.Марат Бикмаев, 76).

Қатар: 21.Юсуф Ҳассан, 6.Абдулазиз Ҳатим Муҳаммад, 10.Ҳассан Ал Ҳайдос, 12.Карим Будиаф, 13.Султон Ҳуссайн, 15.Бассам Ҳусам Ал Рави, 17.Муҳаммад Муса, 18. Абдулкарим Салим, 19.Ал Моез Али, 26.Ториқ Салмон, 28.Ассим Умар

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии