АсосийDunyo

"Тойота" деярли ярим миллион машинани қайтариб олади

Япониянинг "Тойота" автоконцерн 423 минг дона “люкс” классидаги автомобилларини қайтариб олади. Уларда нуқсонлар пайдо бўлгани шундай қарорга сабаб бўлди. Қайтариб олинадиган машиналарга бешта модел кириб, улар 2006-2011 йилларда ишлаб чиқарилган, дея хабар беради ТАСС.

Уларда ёнилғини узатиб бериш тизимида носозлик чиққан. Назарий жиҳатдан ушбу ҳолат ёнғинга олиб келиши мумкин, аммо ҳозирча бундай ҳолат қйд этилгани йўқ. АҚШга келиб тушган шундай машиналарнинг барчаси сотиб бўлинган.

Бу концернинг қайтариб олиш тўғрисидаги иккинчи қароридир. Бундан аввао “Тойота” 1.75 миллион дона сотилган машинани қайтариб олган.

    Бошқа янгиликлар