Индонезиянинг Суматра ороли яқинидаги Ҳинд океани акваториясида 5.7 магнитудага тенг ер силкиниши содир бўлди. РАН геофизика хизмати мутахассислари ушбу силкинишни “жуда кучли” деб баҳолашди, дея хабар беради "Интерфакс".
Зилзила эпимаркази Сиболга шаҳридан 208 километр узоқликда. Ушбу воқеа Москва вақти билан 04:56 да рўй берган.
Ундан олдинроқ, яъни 03:52 худди шундай магнитудадаги зилзила Япониянинг Хонсю ороли жанубий соҳилида ҳам кузатилди.