АсосийDunyo

Непалдаги кўчки остида 20 киши қолиб кетди

Непалда содир бўлган кўчки оқибатида 20 нафардан ортиқ киши ҳалок бўлди. Қурбонлар турли мамлакатлар фуқаролари ҳисобланади. Шунингдек, яна ўнлаб кишилар жабр кўрган.

Фалокат машҳур сайёҳлик довони Таранг-лада содир бўлган. Яна 82 нафар альпинист билан алоқа йўқолган. Уларни қидириш ишларига ҳарбий вертолетлар жалб этилган.

Ҳозирча фалокат содир бўлган жойда қанча одам бўлганлиги ҳақида аниқ маълумот йўқ, дея хабар берди "Россия 24" телеканали.

    Бошқа янгиликлар