Долзарб мавзулар Фото

Фазлиддин Ғоибназаров навбатдаги жангига тайёр

Бўлимлар: СПОРТ
Теглар: Фото
Добавлено: 20.10.2018, 16:23

Рио Олимпиадаси чемпиони, бугунги кунда профессионал боксда фаолият олиб бораётган боксчимиз Фазлиддин Ғоибназаров эртага тонгда АҚШда ўзининг навбатдаги жангини ўтказади.

Ушбу жангда ҳамюртимизга мезбон боксчи Уилберт Лопес рақиблик қилади. Бугун Фазлиддин муҳим жанг олдидан тарозидан ўтди, деб хабар бермоқда МОҚ.

Маълумот учун, Фазлиддин шу кунгача профессионал рингда 5 та жанг ўтказиб, уларнинг барчасини ўз фойдасига ҳал қилган. Жангларнинг 2 тасида нокаут эвазига рақибларини мағлуб этган. Лопеснинг тажрибаси эса бу борада бироз кўпроқ. У профессионал рингда 34 та жанг ўтказиб, уларнинг 23 тасида ғалаба қозонган. 15 тасида рақибларини нокаутга учратган. 9 та тўқнашувда эса мағлубиятга учраган. 1 та жангда муддатидан олдин ютқазиб қўйган.

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии