Исроил ва Фаластин ўртасидаги зиддиятли вазият Ғазо чегарасида ҳамон давом этмоқда, деб хабар берди Gazeta.ru нашри.
Олинган энг сўнгги маълумотлар шуни кўрсатадики, Исроил аскарлари 13 нафар фаластинликларни яралаган. Ҳозирда чегара ҳудудида 10 мингга яқин қуролланган ҳарбийлар ва намойишчилар бор. Улар қарши томонга қараб гранаталар ва портловчи моддалар улоқтиришмоқда. Ҳозирда жабрланганлар касалхоналарга жойлаштирилмоқда.






