Му5
4

Миллий тўлов тизимининг номи аниқланди

ИҚТИСОДИЁТ 26.10.2018, 11:06
2289
Миллий тўлов тизимининг номи аниқланди

Аҳоли фикрига асосланган тўлов тизимининг брендини яратиш мақсадида, жорий йил 24 сентябр куни Марказий банк янги ташкил этилаётган тўлов тизимининг номини аниқлаш бўйича танлов эълон қилди.

Танловнинг биринчи босқичида 2,4 минг нафар фуқаро ўз таклифини билдирди. Улар орасидан энг кўп билдирилган учта ном – Ҳумо, Адрас ва Анор танлаб олинди.

Танловнинг иккинчи босқичида, юқорида келтирилган учта номдан бирига овоз беришда 4,0 мингга яқин респондент иштирок этди.

Овоз бериш натижаларига кўра, биринчи ўринни 45,3% овоз билан “Ҳумо” номи эгаллади.

Шу муносабат билан танланган ғолиб “Ҳумо” номини ҳисобга олган ҳолда миллий чакана тўлов тизимининг брендини ишлаб чиқиш бўйича ишлар олиб борилади.

Шарҳлар

Кун мавзуси: Фото
Об-ҳаво: Ташкент
+1° небольшой проливной дождь
Валюта курси
9563.33
USD 16.28
10541.66
EUR -44.11
153.89
RUB -1.17
rightuz