АсосийJamiyat

Вазирлик тарқалган фотосурат юзасидан жамоатчиликка илтимос билан чиқди

'Вазирлик тарқалган фотосурат юзасидан жамоатчиликка илтимос билан чиқди'ning rasmi

27 октябрь куни ижтимоий тармоқларда пахта даласи бўйидаги сув тўла ариқ ичида турган олти эркакнинг фотосурати тарқалди. Ушбу фотосурат юзасидан Ўзбекистон Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги жамоатчиликка илтимос билан мурожаат қилди.

«Вазирлик ушбу фотосурат олинган жой ва бунга сабаб бўлган вазиятни аниқлашга ёрдам берадиган ҳар қандай ахборотни тақдим этишингизни сўрайди. Ҳар қандай ахборотни +99895-145-88-44 телефон/Telegram рақамига қўнғироқ қилиш ёки вазирликнинг Facebook’даги саҳифасига шахсий хабар йўллаш орқали маълум қилишингизни сўраймиз», - дейилади вазирлик мурожаатида.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар