my5
Sevimli

Қашқадарёда 4500 га яқин, Бухорода 6 600 дан зиёд янги иш ўринлари яратилади

ЖАМИЯТ 31.10.2018, 19:35
Қашқадарёда 4500 га яқин, Бухорода 6 600 дан зиёд янги иш ўринлари яратилади

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарори билан 2018–2019 йилларда Қашқадарё вилоятининг Деҳқонобод, Миришкор ҳамда Чироқчи туманларини комплекс ривожлантириш чора-тадбирлари дастурлари тасдиқланди.

Бу ҳақда Адлия вазирлиги “Ҳуқуқий ахборот” канали хабар бермоқда.

Мазкур дастурлар озиқ-овқат ва ноозиқ-овқат товарлари, шунингдек қурилиш материаллари, енгил саноат ва бошқа саноат маҳсулотларини ишлаб чиқариш қувватларини модернизациялаш, янгидан барпо этиш, техник ва технологик жиҳатдан янгилаш, хизматлар соҳаси ва сервисни ривожлантириш, қишлоқ хўжалиги соҳасининг янада барқарор ривожланишини таъминлаш, ижтимоий соҳа инфратузилмасини янада такомиллаштириш бўйича инвестиция лойиҳаларини ўз ичига олган.

Дастурлар доирасида вилоятнинг Деҳқонобод, Миришкор, Чироқчи туманларида жами 1305 та лойиҳанинг амалга оширилиши, бу орқали эса 4 500 га яқин янги иш ўринларининг яратилиши назарда тутилган.

Хусусан, ижтимоий соҳа инфратузилмасини янада такомиллаштириш бўйича амалга ошириладиган ишлар доирасида Деҳқонобод туманида 160 ўринли мактабгача таълим муассасаси, Болалар-ўсмирлар спорт мактаби таркибида ёпиқ сузиш ҳавзасини қуриш режалаштирилган.

Бундан ташқари, Миришкор тумани марказида янги Маданият ва истироҳат боғини ташкил этиш, Оилавий поликлиника биносини қуриб фойдаланишга топшириш, туман тиббиёт бирлашмасида тез тиббий ёрдам маъмурий биноси фаолиятини йўлга қўйиш назарда тутилган.

Шунингдек, Чироқчи туман марказидаги кўп қаватли уй-жойларнинг канализация тизими тубдан янгиланади. Бунинг учун 1 млрд. 56 миллион сўм ажратилади.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарори билан 2018–2019 йилларда Бухоро вилоятининг Жондор, Пешку, Ромитан ҳамда Шофиркон туманларини комплекс ривожлантириш чора-тадбирлари дастурлари тасдиқланди.

Дастур доирасида ҳар бир туман кесимида озиқ-овқат ва ноозиқ-овқат товарлар, шунингдек қурилиш материаллари, енгил саноат ва бошқа саноат маҳсулотларини ишлаб чиқариш қувватларини модернизациялаш, янгидан барпо этиш, техник ва технологик жиҳатдан янгилаш, хизматлар соҳаси ва сервисни ривожлантириш, қишлоқ хўжалиги соҳасининг янада барқарор ривожланишини таъминлаш, ижтимоий соҳа инфратузилмасини янада такомиллаштириш бўйича инвестиция лойиҳалари тасдиқланди.

Хусусан, Жондор туманида 296 та, Пешкуда 286 та, Ромитанда 196 та ва Шофирконда 211 та лойиҳанинг амалга оширилиши, бу орқали эса 6 604 та янги иш ўрни яратилиши назарда тутилган.

Бундан ташқари, Жондор туманида ун маҳсулотларини, ғўзапоядан ДСП ишлаб чиқаришни ташкил этиш режалаштирилган.

Шунингдек, Пешку туманида неврология, кардиология, УТТ, ЛОР, умумий хирургия ва клиник лаборатория хизматларини жорий этиш, Ромитан туманида жинси мато ва маҳсулотларини ишлаб чиқариш дастур доирасида амалга ошириладиган тадбирлар сирасига киради.

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+2° небольшая облачность
Валюта курси
10500.81
USD 27.61
12682.88
EUR -113.28
142.66
RUB 1.37