АсосийJamiyat

Қашқадарёда ҳарбий хизматчиларнинг оила аъзолари бепул тиббий кўрикдан ўтказилди

'Қашқадарёда ҳарбий хизматчиларнинг оила аъзолари бепул тиббий кўрикдан ўтказилди'ning rasmi

Жануби-ғарбий махсус ҳарбий округи бошқарув аппаратида муносабати билан «Йўл қоидаси — умр фойдаси» шиори остида давра суҳбати ўтказилди. Ушбу тадбирда ЖҒҲМО қўмондонлиги, Мудофаа вазирлиги Ҳарбий автомобиль назорати (ҲАН) инспекцияси ҳамда Қарши ҳарбий прокуратураси ходимлари иштирок этди. Бу ҳақда Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Суҳбат давомида автомобилни бошқариш вақтида нохуш ҳолатларнинг олдини олиш бўйича маслаҳатлар, фавқулодда вазиятларда ҳайдовчи ўзини қандай тутиши лозимлиги ҳақида тушунчалар берилди. Ҳарбий хизматчилар ўзларини қизиқтирган саволларига жавоб олдилар.

Шунингдек, Қарши гарнизонидаги ҳарбий хизматчиларнинг оила аъзолари билан «Соғлом авлод — 2018» номи остида бепул тиббий кўрик ташкил этилди. Қарши ҳарбий госпитали ҳамда Қашқадарё вилояти соғломлаштириш маркази ходимлари ҳарбийларнинг оила аъзоларини тиббий кўрикдан ўтказдилар.

Болаларнинг соғлом улғайиши йўлида улар мунтазам спорт билан шуғулланишлари лозимлиги ота-оналарга тушинтирилди ва бу борада керакли йўналишлар берилди.

    Бошқа янгиликлар