Му5
44

Ислом Каримов болалигида кимга ўхшагиси келган?

ЖАМИЯТ 07.11.2018, 15:00
Теглар: Ислом Каримов, хотира
1563
Ислом Каримов болалигида кимга ўхшагиси келган?

Ислом Каримов фонди Ўзбекистоннинг Биринчи президенти рафиқасининг хотираларини эълон қилди.

Татьяна Каримова Ислом Каримовнинг болалиги уруш ва урушдан кейинги оғир дамларга тўғри келгани ҳақида ёзди:

"Урушдан кейин барча машаққатли ҳаёт кечиргани маълум. Уларнинг ҳам оилалари эҳтиёжманд эди. Самарқанднинг эски шаҳар қисмида яшаган оддий оила. Ислом Каримов мактабга чиққан кезлари рус тилини билмас эдилар, аммо букилмас ирода, қатъият ва собитқадамлик боис рус мактабини олтин медалга битирдилар. У киши ёзган иншолар намуна ўлароқ бутун синфга ўқиб берилган экан. Кейинроқ синфдошлари тан олишича, Ислом Каримовнинг иншоларидан олий ўқув юртига кириш имтиҳонида "шпаргалка" сифатида фойдаланишган. Шу тариқа оддий оилада вояга етган йигит мактабни муваффақиятли тамомлаб, тақдирига пешвоз чиқмоқ учун сафарга отланди. Ўша кезлар олтин медал ва олам-олам орзулар у кишининг бор-йўқ бисоти эди. Тақдир ҳукми билан киндик қони тўкилган она заминга мустақил Ўзбекистоннинг Биринчи Президенти бўлиб мангуга қайтдилар.

Синфдошларидан бири Ислом Абдуғаниевичнинг шахсий маслагини ёрқин намоён этувчи, мактаб йилларига доир бир воқеани хотирлаган эди. Ёзги мева йиғим-терими пайти ёши улуғ бир киши болалардан келажакда ким бўлишлари ҳақида сўрайди. Кўпчилик учувчи, токар каби касбларни эгаллаш истагини билдиради. Ислом Каримовнинг жавоби эса болаларни ҳам, катталарни ҳам ҳайрон қолдиради: "Мен Амир Темурга ўхшасам дейман!".

Мактаб йиллариданоқ Максим Горкий ҳикояси персонажи – ўз жонидан кечган, юрагини машъал каби ёқиб халқни қутқариб қолган Данко Ислом Каримовнинг энг севимли адабий қаҳрамони бўлган. Унинг "Оташ каби ёниб, ўзгалар йўлини ёрит!" деган шиори ёш Ислом Каримовнинг юрагида муҳрланиб қолган".

Шарҳлар

Марҳума хонанданинг энг сўнгги интервьюси ва ҳамкасбларининг хотиралари

06.11.2018, 15:32

“Кишмиш қўшиб бол бераман – есангиз. Юрагимдан жой бераман – келсангиз...” Ушбу сўзлар билан эстрада йўналишида ўз дастхатини қолдирган Хоразм воҳаси вакили Азиза Ниёзметова 14...
Хотирангиз абадий бўлсин — Лола Каримова-Тиллаева Ислом Каримовни ёд олди (видео)

02.09.2018, 13:08

Бугун, 2-сентябрь Ўзбекистон Биринчи президенти вафот этган кун. 2017 йилнинг 25 январида ушбу кун расман Ислом Каримов хотира куни деб эълон қилинган эди.Ушбу муносабат билан...
"Китобни севувчи ва унга мунтазам тарғиб этувчи зот эдилар"

22.06.2018, 17:24

Рамазон – Аллоҳ таоло Ўзи улуғлаган, ҳар сонияси раҳмат ва баракотларга тўла ой. У яна келди ва яна жуда тез ўтди. Мўмин киши учун Рамазоннинг...
Анвар қори Турсуновнинг ҳаёт йўли ва илмий фаолияти

14.06.2018, 10:26

Аллоҳнинг қадари… Ислом олами ўзининг яна бир олимидан айрилди. Маърифат аҳли, бадиёт олами мудаққиқ Навоийшунос олимидан айрилди. Нафақат Тошкент, балки бутун Ўзбекистон ўзининг нотиқ воизи,...
Кун мавзуси: Фото
Об-ҳаво: Ташкент
+0° туман
Валюта курси
rightuz