АсосийDunyo

Ақтўбе фожиаси юзасидан очилган жиноят иши бўйича ҳукм чиқарилди

'Ақтўбе фожиаси юзасидан очилган жиноят иши бўйича ҳукм чиқарилди 'ning rasmi

Қозоғистоннинг Ақтўбе вилоятида 52 нафар ўзбекистонлик ёниб кетган автобус ҳайдовчиларига ҳукм ўқилди. Жами 5 айбланувчига жазо тайинланган. Бу ҳақда Бу ҳақда Sputnik Қозоғистон хабар қилди.

Автобус ҳайдовчилари Б.Танатов, Н.Қирғизбоев ва М.Пернебековга суд 5 йилга озодликдан маҳрум этиш жазоси тайинлади. Улар кейинги 7 йил мобайнида йўловчи ташиш хизмати соҳасида ишлай олишмайди.

Автобусга эгалик қилувчи «Азия транзит сервис» механиги Б.Пердебаев ҳамда компания директори Н.Тлепбаев эса 3,5 йил муддатга озодликдан маҳрум этилган. Улар суд залида қамоққа олинган.

Бундан ташқари, судланувчилар ҳалок бўлган 52 ўзбекистонлик учун уларнинг оила аъзоларига 2 миллион тенге миқдорида товон пули тўлашади.

    Бошқа янгиликлар