Ўзбекистонлик ҳакамлар халқаро мусобақалар ва ўртоқлик учрашувларини бошқаришга жалб қилинмоқда.
Ильгиз Танташев Япония-Қирғизистон учрашувига тайинланган бўлса, яна бир ҳамюртимиз Шерзод Қосимов бугун бўлиб ўтадиган Кувайт-Сурия учрашувини бошқаради.
Унга қанотларда Санжар Шоюсупов ва Алишер Усмонов ёрдам беришади.
Кувайт - Сурия учрашуви Тошкент вақти билан соат 21:00да бошланади.






