42

"Ўзбекистон ҳаво йўллари": Инфо-турлар таклиф этмоқда

МАДАНИЯТ 30.11.2018, 12:19
1455
"Ўзбекистон ҳаво йўллари": Инфо-турлар таклиф этмоқда

"Ўзбекистон ҳаво йўллари" Миллий авиакомпанияси туризм соҳасини ривожлантириш борасида янгиликлар жорий этмоқда. Хусусан, чет эл сайёҳлик агентликлари, компаниялар, туроператорлар ва оммавий ахборот воситалари вакиллари учун турли инфо-турларни ташкил этмоқда.

Компания матбуот хизматидан хабар беришларича, 23- 29 ноябрь кунлари навбатдаги инфо-тур Малайзиянинг етакчи сайёҳлик компаниялари раҳбарлари учун ўтказилди.

Ўзбекистонга ташриф буюрган Малайзиялик меҳмонлар пойтахтимизнинг диққатга сазовор жойлари билан танишди. Албатта, улар Самарқанд ва Бухорода бўлиб, қадимий меъморий ёдгорликларнинг бетакрор гўзаллиги ва улуғворлигидан баҳраманд бўлиш имконига ҳам эга бўлдилар.

"Ўзбекистон ҳаво йўллари" малайзиядаги сайёҳлик компаниялари раҳбарлари учун ташкил этган мазкур инфо-тур, шубҳасиз, Жанубий-Шарқий Осиёдаги мамлакатларда Ўзбекистон сайёҳлик йўналишини янада оммалаштиришга ва сайёҳлар оқимининг кўпайишига хизмат қилади.

Комментарии

Тема дня: Фото
Погода: Ташкент
+12° ясно
Курсы валют
9448.53
USD -6.71
10553.06
EUR 114.48
147.70
RUB 0.45
rightuz