Му5
5

​PROlogue​ кинофестивалининг ғолиб ва совриндорлари тақдирланди (фото)

МАДАНИЯТ 01.12.2018, 09:57
Теглар: Фото
3625
​PROlogue​ кинофестивалининг ғолиб ва совриндорлари тақдирланди (фото)

PROlogue фестивалининг сўнгги куни куни кинога ихлоси баланд ёшлар, киноижодкорлар, юртимизда кино санъати соҳасида ўзига хос мактаб яратган устоз санъаткорлар, маҳаллий ва хорижий кинематографлар Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Давлат академик катта театрида жам бўлишди.

Меҳмонлар орасида Россия халқ артисти, «Оскар» мукофоти лауреати Владимир Меншов, Россияда хизмат кўрсатган артист Михаил Пореченков, актёр Сергей Шакуровларнинг борлиги фестивалнинг нуфузи баланд эканлигидан, келажакдаги натижаси эса сезиларли бўлишидан дарак беради.

Ёш киноижодкорларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, ўз иқтидори ва маҳоратини катта экранларда намойиш этишига ҳамда хорижлик малакали мутахассислар билан тажриба алмашишларига имконият яратиш, мамлакатимиз туристик салоҳиятини кенг тарғиб қилиш мақсадида ташкил этилган мазкур фестиваль бугун яна бир қанча истеъдод эгаларини кашф этди.

PROlogue кинофестивали доирасида бўлиб ўтган Scorpion” филмининг премьераси, «Ўзбек киносининг тарихи» фотокўргазмасининг очилиши, Қамара Камалова ҳақидаги «Кино – её работа» китобининг тақдимоти, россиялик актёр Владимир Меншов билан ўтказилган ижодий учрашув, россиялик постановкачи оператор Сергей Астаховнинг маҳорат дарслари орқали кўпчилик ёшлар кино мактабида сабоқ олди. Мазкур тадбирлар кино тарбияловчи санъат эканини исботлади.

Энг яхши тўлиқ метражли бадиий филмлар ва қисқа метражли бадиий филмлар нуфузли ҳакамлар ҳайъати томонидан адолат тамойиллари бўйича баҳоланиб, тан олинган ҳақиқий санъат асарлари аниқланди.

Ва ниҳоят, ИВ PROlogue халқаро кинофестивалининг ғолиб ва совриндорларини тақдирлаш ўзгача ҳаяжон, жўшқин кайфият билан бошланди.

Қуйидаги йўналишлар бўйича ғолиб ва совриндорлар аниқланди:

– Энг яхши қисқа метражли филм – «Менинг исмим» (Жанубий Корея, 2018, реж. Чонг-Гил Хан);

– Энг яхши миллий қисқа метражли филм – «Чой» (ЎЗбекистон, 2018, реж. Шокир Холиқов);

– Энг яхши сценарий – Клод Ле Пейп, Хюберт Чаруэл, «Кичкина фермер» филми (Франция, 2017, реж. Хюберт Чаруэл);

– Энг яхши актриса – Мадина Талипбек, «Сарвқомат дилбарим» филми (Ўзбекистон, Қирғизистон, 2018, реж. Сарвар Каримов);

– Энг яхши актёр – Ақилбек Абдухолиқов, «Тунги авария» филми (Қирғизистон, 2017, реж. Темирбек Бирназаров);

– Энг яхши оператор – Моҳаммед Факури, «Голнеса» филми (Эрон, 2018, реж. Саттар Чамани Гол);

– Энг яхши режиссёр – «Мени ёлғиз қолдирма» (Босния ва Герцеговина, Туркия, 2017, реж. Айда Бегич);

– Энг яхши филм учун Гран При – «Мени ёлғиз қолдирма» (Босния ва Герцеговина, Туркия, 2017, реж. Айда Бегич).

– «Миллий кинематографияни ривожлантиришга қўшган улкан ҳиссаси учун» – режиссёр Қамара Камалова, Ўзбекистон халқ артисти, актёр Пўлат Саидқосимов;

– «Жаҳон кинематографиясини ривожлантиришга қўшган улкан ҳиссаси учун» – россиялик режиссёр Владимир Меншов;

-«Қисқа метражли филмлар халқаро ҳакамлар ҳайъатининг махсус соврини» – «Устоз» филми (Ўзбекистон, 2018, реж. Марс Оринбасаров) ва «Асан» (Қозоғистон, 2017, реж. Берик Жаҳанов).

Кўтаринки кайфиятда ташкил этилган кинофестивалнинг ғолиб ва совриндорларини табриклаймиз.

Албатта, Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи, «Ўзбеккино» миллий агентлиги, Тошкент шаҳар ҳокимлиги, Кинематографияни ривожлантириш маркази, Ёш кинематографлар кенгаши ва Ўзбекистон Миллий кинокомиссияси ҳамкорлигида ташкил этилган мазкур халқаро кинофестиваль доирасида ўтказилган лойиҳалар ўзбек кино соҳасида янги босқични бошлаб беришига ишонамиз.

Шарҳлар

Хонанда Лола фарзанд кутмоқда (ФОТО)

15.02.2020, 12:04

Хонанда Лола Йўлдошева фарзанд кутмоқда.У инстаграмдаги саҳифасига ҳомиладорлиги акс этган сурат жойлади. Демакки, у яқинда она бўлади.Оналик — буюк "мансаб". Фарзанд — энг ширин неъмат....
ФОТО: Ислом Каримов Татьяна Каримовага никоҳ узугини тақмоқда

15.02.2020, 11:51

Биринчи Президентимиз Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг қизи Лола Каримова инстаграмдаги саҳифасига хотиралар билан боғлиқ суратни жойлади.Унда Биринчи Президентимиз Ислом Каримовнинг Татьяна Каримовага никоҳ узугини тақаётганини кўриш...
Тошкентда Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллуди муносабати билан #Boburday акцияси бўлиб ўтди (Фото)

14.02.2020, 16:18

Пойтахтимиздаги "Ёшлар ижод саройи"да буюк саркарда ва беназир шоир Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудининг 537 йиллиги муносабати билан  #Boburday акцияси бўлиб ўтди.   
Хоразмда “Шамол генератори” ишлаб чиқарилади

22.01.2020, 18:06

Муқобил энергия манбаларидан фойдаланиш тарихан жуда узоқ даврларга бориб тақалади. Қадимдан қуёш ва шамол энергетикасидан маълум даражада инсоният ўз яшаш турмуш тарзида фойдаланиб келган. Масалан...
Кун мавзуси: Фото
Об-ҳаво: Ташкент
+6° дымка
Валюта курси
9528.49
USD -10.67
10319.35
EUR -119.35
150.07
RUB 1.3
rightuz