Актёрлар Йигитали Мамажонов ва Муқаддас Саъдуллаева турмуш қурди. Бу ҳақда журналист Сардор Комилов маълумотига асосланиб "Дарё" нашри маълум қилди.
Йигитали ва Муқаддас қонуний тарзда никоҳдан ўтган. Улар шунингдек фарзанд ҳам кутишмоқда.
Муқаддас Саъдуллаева эса аввалги турмушидан Саъдия исмли қиз фарзанд кўрган. Актриса Instagram’даги постларидан бирида «Ҳаётий тажрибамга кўра, инсонлар бировнинг шахсий ҳаётига ҳам аралашиб турмушини бузиб юборишганигача кўриб гувоҳ бўлдим. Шахсий ҳаёт шахсийлигича, сирлилигича қолгани яхши! Оиламни бундан буёғига ҳар қандай бало қазолардан узоқ тутаман», — деб ёзган эди.
Ушбу никоҳ Йигиталининг учинчи, Муқаддас Саъдуллаеванинг иккинчи турмуши ҳисобланади. Йигиталининг аввалги никоҳларидан уч нафар фарзанди бор.