Ташкент +4° Sun 14:54
Долзарб мавзулар Фото

"Вақф" фонди Тошкент вилоятига 106 миллион сўмлик хайрия юкларини жўнатди

Бўлимлар: ҲИДОЯТ САРИ
Теглар:
Добавлено: 23.12.2018, 16:32

Ўзбекистон мусулмонлари идораси ҳузуридаги "Вақф" хайрия жамоат фонди томонидан "Мурувват карвони" лойиҳаси доирасида Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм, Бухоро, Навоий, Қашқадарё, Сурхондарё, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятлари ва Тошкент шаҳрида хайрия юклари тарқатилган эди.

20 декабрь куни «Вақф» хайрия жамоат фонди томонидан “Мурувват карвони”нинг навбатдаги хайрия юклари Тошкент вилоятига жўнатилди.

Бугун ушбу хайрия тадбирлари Зангиота мажмуасида ташкил этилиши режалаштирилган. Озиқ-овқат маҳсулотлари, кийим-кечаклар, диний-маърифий китоблар ва бошқа зарурий буюмлар ортилган юк автомашинаси ушбу вилоят томон йўлга тушди.

Маълумот учун, “Вақф” хайрия жамоат фонди томонидан Тошкент вилоятида истиқомат қилувчи имконияти чекланган ва ижтимоий ҳимояга муҳтож фуқароларни қўллаб-қувватлаш мақсадида жами 106 миллион сўмлик товар-моддий бойликлар беғараз тарқатиш учун тайёрланди.

Бунда 20 дона ногиронлик аравачаси, 330 метр аёллар газламаси, 500 кг. шакар, 550 литр ёғ, 223 дона Расулуллоҳ рамазонда аудио диски, 892 дона китоблар (Ҳазрати Қусам ибн Аббос-Шоҳизинда, Тафсири Ирфон (19-22 жуз), (22-25 жуз), (26-28 жуз)) ўрин олган.

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии