АсосийDunyo

Индонезиядаги кучли цунами 281 кишининг ҳаётини олиб кетди

'Индонезиядаги кучли цунами 281 кишининг ҳаётини олиб кетди  'ning rasmi

Якшанбага ўтар кечаси Ява ва Суматра ороллари оралиғидаги Зонд бўғозида юз берган цунами оқибатида ҳалок бўлганлар сони 281 кишига етди, деб хабар бермоқда Straits Times.

Жароҳатланганларнинг сони эса 1016 етди, 57 киши бедарак йўқолган. Расмийлар бу рақамлар яқин вақт ичида ортиб боришидан хавотирда.

Маҳаллий вақт билан 21. 27 ва 21.35 оралиғида қирғоққа урилган цунами сайёҳлар орасида машҳур бўлган Пангдегланг қирғоқ ҳудудига жиддий шикаст етказди. Юзлаб уйларга тўлқин урилиши сабабли зиён етди. Ўнлаб бинолар бутунлай вайронага айланган.

Расмийлар табиий офатнинг келиб чиқиш сабаблари ўрганилаётганини маълум қилишган. Гап шундаки, одатда бу ерда йирик цунамилар кучли зилзилалардан кейин юзага келар эди. Бу сафар эса ҳудудда зилзила қайд этилмаган.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар