Ташкент +4° Tue 15:45
Долзарб мавзулар Фото

Қорин қўйиш «обрў» эмас, касаллик! Уни йўқотиш учун 7 қадам

Бўлимлар: САЛОМАТЛИК
Теглар:
Добавлено: 15.01.2019, 16:47

Одатда, эркаклар ёши ўтиб боргани сари, қорни ҳам каттариб боришига одатий ҳол деб қараймиз. Ҳозир ҳатто ёш йигитларнинг қоматини ҳам шундай қоринлар «безаб туради». Аммо бундай «обрў» нафақат ташқи кўринишга, балки саломатликка ҳам катта зиён етказишини инобатга олсак, ундан қутулиш тадбирини бошлаш керак. Бунда 1-Республика марказий ташхислаш поликлиникаси терапевти олий тоифали шифокор Нодира Ҳамроеванинг маслаҳатларига қулоқ тутамиз.

Ҳаммасига гормонлар айбдор?!

Кўп овқатланиш, камҳаракатлилик ва ўтириб ишлаш, ёшга боғлиқ ўзгаришлар ҳамда гормонал бузилишлар қорин пайдо бўлишига сабаб бўлади. Аммо қоринни йўқотишда ёғ қатлам турларини ҳам инобатга олиш даркор. Ёғ қатлами 2 хил бўлади. Тери остида ва висцерал — қорин бўшлиғи ичидаги ёғ қатламлари.

Тери остига йиғилган ёғ қатламини йўқотиш у қадар қийин эмас. Буни маҳсус парҳез ва жисмоний машғулотлар ёрдамида уддаласа бўлади.

Ёғ тери остига йиғилганини билиш учун қоринни ушлаб кўринг: у юмшоқ, бурмалар бўлиб осон йиғилади.

Висцерал ёғ қатлами эса бошқа гап. Бундай ҳолатда қорин қаттиқ ва аниқ думалоқ шаклда бўлади. Одатда, уни бурма қилиб йиғиб бўлмайди.

Ички аъзолар хавфда!

Ёғ қатлами қорин бўшлиғининг ички томонида йиғилгани учун у ички аъзоларни қамраб олади. Ёғ кўпайгани сари аъзолар «сиқувга олинади». Ёғ ичида «нафас ололмай» қолган аъзо ва тизимлар эса тўлақонли ишлай олмаслиги табиий. Қорин ички ёғ қатламлари ортиб бораётган экан, қандли диабет, қонда липидлар ва холестерин миқдорининг ортиши, атеросклероз, унинг кетидан тромблар, инфаркт ёки инсульт, қон босими билан боғлиқ муаммолар узоқ куттирмайди.

Боз устига, вазн ортиб кетиши оқибатида ҳаракатланишнинг қийинлашиши, ҳансираш, таянч-ҳаракат аппаратининг зўриқиши каби муаммолар ҳам юзага келади.

Ҳал қилувчи 7 қадам

Олдиндан айтиб қўямиз, қорин 1-2 ҳафта ёки бир неча ойда кетиб қолмайди. Айниқса, қориндаги висцерал ёғ қатламлари жуда чидамли бўлиб, уларни йўқотиш учун узоқ вақт тер тўкишга тўғри келади.

1-қадам. Ишни тиббий кўрикдан ўтиш билан бошлаган маъқул. Чунки қориндорликка бирор касаллик сабаб бўлиши мумкин. Шундай бўлса, аввал уни даволаш керак бўлади.

2-қадам. Турмуш ўртоғингиз салбий одатларидан воз кечиши шарт.

3-қадам. Организмни тозалаш. Бунинг учун диетологлар таҳллил натижасига кўра детокс-дастурларни тавсия қилишади. Бунда фитотерапия, очлик, фаоллаштирилган кўмир препаратини қабул қилиш ёки табиий ва тиббий воситалар қўлланилиши мумкин.

4-қадам. Таомланишнинг янги режаси. Детокс-дастурларни ўтказгач, янгича таомланиш тартибини тузиш лозим. Бунинг шартлари қуйидагича:

  • Табиийлик: сифатли ва янги маҳсулотлар ҳамда кўпроқ мева -сабзавотларни истемол қилиш. Яримтайёр маҳсулотлар, қовурилган картошка (чипслар), фастфуд, ёғли таомлар, шунингдек, унли ва қандли маҳсулотлар чекланади.
  • Пиво, ширин газли ичимликлар ман этилади. Ширин чой ҳамда сутли қаҳва ҳам шулар қаторида. Турмуш ўртоғингиз кўк чойга ўтгангани маъқул. Асосийси, етарлича тоза сув ичиш керак.

5-қадам. Ҳаёт тарзини ўзгартириш. Кун тартиби аниқ режалаштирилиши ва албатта, жисмоний машғулотлар, сайр қилиш, дам олиш учун вақт ажратилган бўлиши лозим.

6-қадам. Спорт машғулоти. Куч талаб этиладиган ёки кардиомашқлар ҳам тўғри келади. Айниқса, пресс машқи — қориннинг ашаддий душмани.

Шуни унутманг, машқлар узоқ ва доимий тарзда олиб борилгандагина ижобий самарага эришиш мумкин. Машқларни ошқозон тўла пайт эмас, балки енгил овқатлангандан сўнг бажариш тавсия этилади. Пресс машқларидан кейин 2-3 соат ўтиб, енгил тамадди қилиш мумкин.

Пресс машқидан сўнг аввалгиҳолатга қайтиб, 1 дақиқалик танаффусдан кейин “велосипед” машқи бажарилади.

Ерда ётган ҳолда оёқлар диванга ташланади. Қўлларни олдимизда бирлаштириб, гавдани кўтариб, пешанани тиззага теккизишга ҳаракат қиламиз. Шундан сўнг яна илк ҳолатга қайтамиз, яъни яна оёқлар диванга ташланган ҳолда қўлларни бош тагига қўямиз. Сўнг бироз тин олиб, айланма ҳаракат билан навбатма-навбат чап қўлнинг тирсагини ўнг оёқнинг тиззасига теккизиладиган машқ бажарилади.

Ушбу комплекс машқлар аввалига 10 марта, кейин бора-бора 20 мартагача бажарилади. Машқлар оралиғида 30-60 сония дам берилади. Ундан ортиб кетса, мушаклар бўшашиб қолади.

Камола Шарофзода тайёрлади.

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии