41

Келинини ўлдирган жоҳил қайнонанинг қилмиши ошкор бўлди

МУТОЛАА 16.01.2019, 10:26
17324
Келинини ўлдирган жоҳил қайнонанинг қилмиши ошкор бўлди

— Дадажон, мени олиб кетинг, ўтинаман. Қайнонамнинг афзойи бузуқ. Жуда қўрқиб кетяпман. Бу ҳар кунги жанжал эмас, дадажон, ишонинг менга...

— Озгина сабрли бўл, қизим. Ҳали ҳаммаси яхши бўлади. Ҳадеб аразлаб келаверсанг, оила бўладими?

— Ойижон, ким йиғлаяпти? Саодат бувимми? Уларни кимдир хафа қилдими?

— Танлаб-танлаб учраган келинимизни қара! Бирам ношуд, бирам уқувсиз, бирам имиллаган. Шуни кўрсам, асабим қўзийдиган бўлиб қолди ўзи.

— Қўйинг, ойи. Қаёқдаги зоти пастларни деб асабингизни бузманг. Ана қўйдек ювош экан. Ҳали йўриғингизга солиб оласиз.

— Сен уни қўйдек ювошлигига қарама. Билгани ичида у писмиқни!Ялтоқланиб одамни кўнглини олишга уста экан. Бахтиёримни мендан айнитиб олмасайди! Шундоғам уйлангандан бери уканг ўзгариб қолган.

— Сиз бўш келманг, ойи. Ҳозирдан қўйиб берсангиз, бошингизга чиқади.

— Тўғри айтасан, қўйиб берадиган ахмоқ йўқ!

— Келинпошша, чақирганимни эшитмадингизми?Опаларингизга дастурхон тузамаганингиз етмагандай, кузатишга ҳам чиқмадингиз. Бу нимаси? -Сожидахоннинг қошлари чимирилиб, овози янада кескин тус олганди. Наргиза йиғидан қизариб кетган кўзларини кўтарди:

— Ҳаммасини эшитдим, ойижон. Мен....

— Гап пойладим денг! Тарбиясиз! Ойинг институтда маъруза ўқигунча,қизларига одоб-ахлоқ, меҳмон кутиш, ҳурмат-иззат ҳақида тушунча берса бўлармиди! Бахтиёржонга дарров ўнтасини қўшиб етказгандурсан!

— Аччиқ устида уйингни ташлаб келиб нотўғри қилибсан, Наргиза. Бунақа майда-чуйда гаплар турмушда бўлиб туради, эътибор берма. Ҳали янги келинсан, улари сени яхши билишмайди. Яхши амалларинг билан гаплари нотўғрилигини кўрсатишинг керак эди.

— Мени у ерда ҳеч ким хушламайди. Куёвингизни эса мен билан иши йўқ. Ўша уйда сиқилиб кетяпман.

— Дадажон, мени олиб кетинг, ўтинаман. Қайнонамнинг афзойи бузуқ. Жуда қўрқиб кетяпман. Бу ҳар кунги жанжал эмас, дадажон, ишонинг.

— Озгина сабрли бўл, қизим. Ҳали ҳаммаси яхши бўлади. Ҳадеб аразлаб келаверсанг, оила бўладими?

Қизининг қўнғироғидан Карим аканинг кўнгли ғаш тортди. Фарзандининг қалтироқ овози қулоғи остида жаранглайверди. «Қуданикига бориб, вазиятни билсаммикин», дея бир хаёл қилди-ю, аммо рафиқаси Саодатхониннг «Ҳадеб уларнинг жанжалига аралашаверманг» деган гапи ёдига тушиб фикридан қайтди.

Тонг саҳарда эса қуданикидан хабар келди: Наргиза ўзини осиб қўйганмиш.

***

Эндигина ўғлимни ухлатишга ҳозирланаётган эдим, тўсатдан қўшним Саодат опанинг бақириб йиғлаётгани эшитилди. Ўғлим кўзларини ишқаганча, менга ҳайрон тикилиб қолди:

Кўп қаватли уйларда яшаш баъзан ана шундай ноқулайликлар туғдиради: қўшни хонадондаги шовқин баралла бутун домга тарқалади. Савол бераётган ўғлимни чалғитишга уриндим. Бироз вақтдан сўнг у ширин уйқуга кетди. Саодат опанинг дард тўла ноласи эса элас-элас қулоғимга чалиниб турарди.

Саодат опа ва Карим ака биздан бир қават юқорида истиқомат қилишади. Бундан атиги олти ой аввал уларнинг оиласига ҳамманинг ҳаваси келар эди. Карим ака катта бир корхонанинг бош ҳисобчиси, Саодат опа эсаинститутда дарс берарди. Оиланинг уч фарзанди ҳам ўқимишли, турмуш қуриб ўзидан тинчиб кетишган. Энг кенжаси Наргиза ҳали талаба эди. Фарзандлари, айниқса иккала қизлари гўзал тарбияси, мулойим феъли ва ширинсуханлиги билан барчанинг кўнглидан жой олганди.

Кенжа қиз – Наргиза истараси иссиқ, хушбичим қолаверса, чаққонгина ҳам эди. Шунданми, эндигина ўқишга кирганига қарамай, совчиларнинг кети узилмасди. Саодат опа нуқул қизининг оғзини пойлар,Наргиза эса номзодларнинг бирортасига ҳам рўйҳушлик бермасди. Эндигина ўқишга киргани учун талабалик гаштини суришни истарди. Саодат опа қизини бир аммаллаб Карим акага ҳам маъқул келган куёвликка номзод йигит билан учрашишга кўндирди.

Ёшларнинг юлдузи юлдузига тўғри келиб, тез орада унаштирув бўлиб ўтди. Саодат опа қизини кам-кўстсиз узатиш учун елиб югурди. Аммо баъзан қудаси Сожидахоннинг совуқ муомаласидан юраги ғашланарди: «Ишқилиб адашмаган бўлайлик-да», дея.

Икки ой ўтиб тўй бўлиб ўтди. Наргиза қалбида ширин орзу-умидлар, эгнида оппоқ бежирим келин либосида ота уйини тарк этди. Саодат опа ва Карим ака қизларини кўзда ёш билан кузатиб қолишди.

Тўйнинг эртаси куниданоқ Наргиза келинлик вазифаларини бажаришга астойдил киришди. Лекин янги оиласида ҳаммаси ҳам ўзи кутганидек бўлиб чиқмади. Умр йўлдоши Бахтиёр оилада уч қиздан кейин туғилган ягона ўғил фарзанд эди. Ойиси ва опалари уни ер-у кўкка ишонишмас, атрофида гирдикапалак бўлишарди. Шу сабабми,у анчагина эрка, дангаса ва болаларча қайсар эди. Отаси жойлаб қўйган ишига аранг бориб келар, кўпинча телефондан қўли бўшамасди. Наргиза «Мен учрашган хушчақчақ ва меҳрибон йигит шу эдими» дея ҳайрон қоларди. Бора-бора у эрининг феълига кўникди.

Қайнонаси Сожидахон келинни ёқтирмаслигини яшириб ўтирмасди. Унинг ҳар бир ишидан камчилик топар, ношуд ва эпсизликда айбларди. У Наргизани қайнопаларига ёки Бахтиёрга тинмай ёмонлар, келинчакнинг ўзи ҳам бунга бир неча марта гувоҳ бўлганди.

Қайнонасининг гаплари беихтиёр икки ҳафталик келинчакнинг қулоғига чалинди. Нафаси бўғзига тиқилиб, кўзларида ёш айланди. Энди ўртанча қайнопаси ҳам гапга аралашди:

Наргиза ортиқ чидолмади. Қўлидаги бир патнис қанд-қурс, ширинликларни олиб киришга ҳам мажоли етмай,уларни ерга қўйди-ю, йиғлаганча хонаси томон югурди.

Нега ахир?! Уни айби нима? Қўлидан келганча келинлик вазифаларини бажараётган бўлса, ҳатто,дарсларини ҳам четга суриб қўйди. Кунора келиб кетадиган қайнопалари-ю, телефондан ортмайдиган қўрс эрининг кўнглини олиш учун ўзини ўққа-чўққа уради...

Қайнопалари кетишгач қайнонаси шаҳд билан хонасига кириб келди. Наргиза кўзларини қўлидаги китобдан узмай ўтирарди.

Наргиза ўзини нима деб оқламасин,қайнонасини тенг келолмади. Ўша куни у илк марта ота уйига аразлаб кетди. Остонада қизини бир аҳволда кўрган Соадат опа шошиб қолди. Наргиза ойисига ҳаммасини айтиб берди. Табиатан вазмин ва мулоҳазали аёл уни тинчлантиришга уринди:

Наргизанинг йиғлаб-сиқташига қарамай Карим ака уни уйига олиб бориб қўйди. Қудалар совуққина сўрашишди. Дадаси кетгач, қайнонасининг масхаромуз тикилиб турганини кўрган Наргиза сесканиб кетди.

Ана шундай дилҳираликлар билан яна уч ой ўтди. Шу вақт давомида Наргиза яна икки марта аразлаб кетиб қолди. Ҳар сафар ота-онасининг панд-насиҳатлари ва эрининг ўтинчи билан уйига қайтарди. Сожидахон борган сари такаббур бўлиб борар,кунора бўладиган жанжаллар эса янада чуқурлашар эди. Айниқса охиргиси ҳаммасидан ошиб тушди: қайнона келинга қўл кўтарди. Қайнонаси асабийлашганда нима қилаётганини ўзи ҳам билмасди.

Бир куни Наргиза дадасига қўнғироқ қилиб, олиб кетишларини сўради:

Наргиза дадасининг ҳар доимги гапларини эшитиб, аста гўшакни қўйди. Дардини кимга айтишни билмай қаттиқ тушкунликка тушиб қолди.

Тонг саҳарда Саодат опага хабар келди: Наргиза ўзини осиб қўйибди. Фарзанд доғи ота – онанинг қаддини букиб қўйди.

Юз берган воқеа юзасидан жиноий иш қўзғатилди. Экспертиза хулосаси ҳаммани ҳайратга солди: Наргиза ўз жонига қасд қилмаган, уни ўлдиришган. Бўйнида қиздирилган дазмолдан қолган куйиш излари, танасида тирналган, лат еган жароҳатлар аниқланди. Маълум бўлишича, ўша куни эркаклар ишда маҳали Сожидахон Наргизага кечки пайт тўйга бориши кераклигини айтиб,кўйлагини дазмоллашни буюрган. Наргиза эътиборсизлик қилиб кўйлакни куйдириб қўйган. Янги қимматбаҳо кўйлаги куйганини кўрган қайнона жаҳл отига миниб, Наргизани ҳақорат қила бошлаган, сабр косаси тўлган Наргиза ҳам жим турмаган. Жанжал шу даражага бориб етганки, Сожидахон важоҳат билан қизиган дазмолни келинига қарата отган. Наргизанинг полга йиқилганидан фойдаланиб, иссиқ дазмол билан унинг бўйнига урган. Кучли зарба натижасида бўйин соҳасидаги қон томирлари ёрилиб кетган ва келинчак шу ондаёқ жон берган. Қўрқиб кетган Сожидахон қизини чақирган. Жиноятни ва бўйнидаги изларни беркитиш мақсадида улар Наргизани осишган ва гўё у ўз жонига қасд қилгандек қилиб кўрсатишган. Кейин ҳеч нима бўлмагандек тўйга кетишган. Уйга ярим тунда кириб келган Бахтиёр рафиқасини жонсиз ҳолда топган.

Терговда Сожидахон айбини тан олмади. Лекин экпертиза хулосасига кўра, дазмол бир неча маротаба зарб билан қизнинг бўйнига урилган эди. Кўп ўтмай суд бўлди. Сожидахон қонунда белгиланган тартибда озодликдан маҳрум этилди. Жоҳил қайнона жазосини олди, аммо бу билан Наргиза қайтиб келармиди?!

Судгача Саодат опа ўзини қўлга ола билган экан. Қудасига жазо тайинланган куни у ҳушидан кетди. Шундан бери она шўрликнинг соғлиги тикланмайди. Кечалари дод солиб, қизини чақиради. «Сени асраб қололмаган онангни кечир», дея фарёд қилади. Мана, сал аввал ҳам Саодат опанинг бақириб йиғлагани эшитилди. Шўрлик онаизор, унга қанчалик оғир эканини биз, қўни – қўшнилар яхши тушунамиз. Афсуски, қўлимиздан ҳеч нима келмайди.

Ильмира Файзуллаева ёзиб олди

Комментарии

Тема дня: Фото
Погода: Ташкент
+9° ясно
Курсы валют
9455.24
USD 21.9
10438.58
EUR 84.55
147.25
RUB 1.5
rightuz