АсосийJamiyat

Тошкентда бедарак йўқолган 16 ёшли қиз қидирилмоқда

'Тошкентда бедарак йўқолган 16 ёшли қиз қидирилмоқда'ning rasmi

Тошкент шаҳар Сергели тумани Қўйлиқ 6-массивда яшовчи 2013 йилда туғилган Маннапова Диана Андреевна қидирилмоқда.

Маълум бўлишича, Диана 25 январ куни уйидан чиқиб кетганича, бедарак йўқолган.

Белгилари: бўйи 160-165 см, очиқ юз рангли, қомати ўрта, сочи узун, оч жигар рангда, кўзлари яшил. Эгнида тўқ сариқ рангли куртка, оқ кўйлак, кўк юбка, қора этик бўлган.

"Тошкент ИИББ йўқолган қизни қидириб топишда ёрдам сўрайди. Агар кимдир уни кўрган ёки қаердалиги ҳақида маълумотга эга бўлса, илтимос, +99871 2927071, +99890 3583279 рақамига ёки 102 рақамига қўнғироқ қилинг, - дейилган хабарда.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар