24 январь куни тахминан соат 15:40да 2005 йилда туғилган Анварова Фарангиз Ҳайрулло қизи Чилонзор тумани ҳудудида уйидан чиқиб кетиб, изсиз йўқолган, деб хабар бермоқда Тошкент ИИББ матбуот хизмати.
Белгилари: бўйи 155-160 см, сочлари узун қўнғир ранг.
Йўқолган куни қиз калта қора курткада, оқ водолазка, қора юбка, ҳамда қора туфлида бўлган.
Тошкент шаҳар ИИББ фуқаролардан йўқолган қизни топишда ёрдам сўрамоқда.
"Агар кимдир йўқолган қизларни кўрган ёки улар қаерда эканлиги ҳақида маълумотга эга бўлса, 102 рақамига мурожаат қилишларини сўраймиз", - дейилган хабарда.
Аввалроқ 16 ёшли қиз йўқолгани ҳақида хабар бериб ўтган эдик.





