Бугун бедарак йўқолган 13 ёшли Анварова Фарангиз Ҳайрулло қизи ҳам топилди.
Тошкент шаҳар ИИББ ходимлари маълум қилишича, қиз Андижондаги дугонасиникида бўлган.
Фарангизнинг аҳволи яхши, соғ-омон. Унинг қаердалигини аниқлаш учун оператив-қидирув тадбирлари олиб борилди. Жумладан, унинг барча дўстлари, такси ҳайдовчилари ва бошқа ўнлаб инсонлар ўртасида сўров ўтказилди. Ҳадемай уни Тошкентга олиб келишади ва онаси бағрига қайтарилади.