my5
Sevimli

Тошкент вилоятидаги қоғоз қабул қилиш пунктида ёнғин юз берди

ЖАМИЯТ 28.01.2019, 13:14
Тошкент вилоятидаги қоғоз қабул қилиш пунктида ёнғин юз берди

2019 йил 26 январь куни Тошкент вилояти Оққўрғон тумани Бирлик маҳалласида жойлашган "Қоғоз ва елим идишлар қабул қилиш" пункти қоровулхонасида электр симларининг қисқа туташуви сабаб ёнғин содир бўлган.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабарига кўра, натижада шу ерда бўлган ушбу пунктнинг қоровули А.Қ. куйиш жароҳати билан воқеа жойида вафот этган.

Ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Шарҳлар