Sevimli

Пайариқдаги "Авиакасса"да қалбаки авиачипталар сотилгани фош бўлди

ЖАМИЯТ 06.11.2014, 14:07
Пайариқдаги "Авиакасса"да қалбаки авиачипталар сотилгани фош бўлди

Самарқанд вилояти Пайариқ туманида қонуний ҳужжатларсиз авиачипта сотиш фаолияти билан шуғулланган фуқаронинг қалбаки авиачипта сотганлиги аниқланди.

Маълум бўлишича, фуқаро ижарага олинган дўкон пештоқига "Авиакасса" деган ёзувни илиб қўйиб, хонага компьютер аппаратураларини ўрнатади. Россия давлатига авиачипта сўраб келган дастлабки мижозга 324 АҚШ доллари эвазига чиптани сотади. Мижознинг фуқаролик паспортини олиб қолиб, кейинроқ келишни тайинлайди. Қалбаки электрон авиабилетни эса Самарқанд шаҳридан рўйхатдан ўтган "TOTTI AVIA SERVIS" МЧЖнинг авиакассаси номидан расмийлаштириб беради.

Шундан сўнг “сохта чиптачи” яна бир неча шахслар номига бошқа авиакассалар номидан қалбаки чипталарни расмийлаштириб беради ва бунга мўмайгина ҳақ олади.

Вақти келиб қинғир ишлар фош бўлди. Авиачипталарни олиб, Россия Федерациясига кетишга чоғланган икки нафар самарқандлик фуқаролар Самарқанд халқаро аэропортига боришганда, аэропорт ходими уларнинг билетлари бир хил рақамли эканига аҳамият бериб, бундан йўловчиларни огоҳ этди.

Алданиб, шунча пулга куйиб қолган фуқаролар шу заҳоти бу ҳақда ҳуқуқ-тартибот идораларига ариза билан мурожаат қилишди. Айбдор тезда қўлга олинди. У фуқароларга келтирган зарарни тўлади ва айбига яраша жиноий жавобгарликка тортилди.

Манба: “Ҳуқуқ” газетаси

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
Валюта курси
1