Sevimli

Самарқандда 31 та янги Isuzu автобуслари харид қилиниб, йўналишларга чиқарилди

ЖАМИЯТ 07.11.2014, 16:44
Самарқандда 31 та янги Isuzu автобуслари харид қилиниб, йўналишларга чиқарилди

Самарқанд шаҳрида жами 73 та йўналиш бўйича жамоат транспорти ҳаракати йўлга қўйилган. Шундан 71 та автобус йўналишида 595 та автобус ҳамда 2 та микроавтобус йўналишларида 29 та микроавтобуслар белгиланган жадваллар асосида қатнаб, аҳолининг узоғини яқин қилмоқда, деб хабар берди UzReport. Шунингдек, замон талаби ва аҳоли эҳтиёжларидан келиб чиққан ҳолда, автотранспорт парки режали равишда янгиланмоқда.

Жумладан, сўнгги ойларда Самарқанд шаҳрида фаолият кўрсатаётган «Оқтош транс авто» МЧЖ томонидан 20 та, «Самарқанд транс престиж» МЧЖ томонидан 3 та, «Навобод транс» МЧЖ томонидан 8 та, «Афросиёб транс сервис» МЧЖ томондан Isuzu NP37 русумли автобуслар харид қилиниб, «Темирйўл АББ – 65-мактаб», «Узоқ лагерь – Байдаков қишлоғи», «Кимё заводи – Ипак йўли бозори», «Шоҳи Зинда ААБ – Андижони қишлоғи», «Сиёб бозори – Давлатобод»,«Ҳазора АББ – Мотруд қўрғони», «Темирйўл АББ – Конигил қишлоғи» йўналишларига қўйилди.

Янги автобуслар сотиб олиниши муносабати билан, яратилган иш ўринларига 70 нафар ҳайдовчи ва механиклар қабул қилинди.

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
Валюта курси