sevimli
Sevimli

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Парижда Франция ривожланиш агентлигининг ижрочи директори билан музокаралар ўтказди

ЖАМИЯТ 07.11.2014, 16:47
Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Парижда Франция ривожланиш агентлигининг ижрочи директори билан музокаралар ўтказди

2014 йил 6 ноябрь кунининг иккинчи ярмида Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар Вазири Абдулазиз Камилов бошчилигидаги делегация Париж шаҳрида бир қатор учрашувларда қатнашди, деб хабар бермоқда Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати.

Жумладан, Франция Сенатининг халқаро ишлар, мудофаа ва қуролли кучлар бўйича қўмитаси раиси, собиқ Бош вазир Жан-Пьер Раффарен, Франция ривожланиш агентлигининг ижрочи директори Жан-Марк Гравеллини билан учрашди ва икки томонлама музокаралар ўтказилди.

Ушбу учрашувлар давомида Ўзбекистон-Франция ҳамкорлиги масалалари кўриб чиқилди ва турли соҳалардаги ўзаро алоқаларни ҳар томонлама ривожлантиришдан икки тараф ҳам манфаатдорлиги тасдиқланди.

Шарҳлар