Sevimli

Ўзбекистон ва Буюк Британия савдо-саноат алоқаларини муҳокама қилди

ЖАМИЯТ 07.11.2014, 16:48
Ўзбекистон ва Буюк Британия савдо-саноат алоқаларини муҳокама қилди

6 ноябрь куни Тошкентдаги Халқаро Бизнес марказида Савдо ва саноат бўйича Ўзбекистон — Британия кенгашининг 21-йиғилиши ўтказилди. Бу ҳақда Буюк Британиянинг Тошкентдаги элчихонаси матбуот хизмати хабар бермоқда.

Британиянинг Ўзбекистондаги элчиси Жорж Эдгар Буюк Британиянинг 20 дан зиёд бизнес соҳа вакилларидан иборат бўлган делегациясига бошчилик қилди. Ўзбекистон Республикаси ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазири, кенгаш ҳамраиси Элёр Ғаниев Ўзбекистон делегациясига бошчилик қилди.

Тақдимномалар доирасида томонлар икки давлатларнинг инвестиция имкониятлари ҳақида гапириб беришди. Анжуман давомида Ўзбекистон делегацияси британиялик ҳамкасбларга Ўзбекистон иқтисодиётининг турли соҳаларида, жумладан, нефть-газ, кимё, кончилик, машинасозлик, енгил саноат, фармацевтика ва қурилиш материаллари ишлаб чиқариш саноатларида инвестиция имкониятлари ҳақида маълумотлар беришди.

Ўзбекистон томони Британиялик ҳамкасбларга Навоий ва Ангрен эркин иқтисодий зоналарида юқори технологияли сармоявий лойиҳаларни амалга ошириш учун хорижий инвесторларга яратилган имкониятлар ҳақида маълумотлар беришди. Шунингдек, томонлар таълим, илм-фан, туризм, чиқиндиларни бошқариш, ҳамда тозалаш ва энергияни тежаш технологиялари соҳаларида аниқ лойиҳалар бўйича фикр алмашишди.

Савдо ва саноат бўйича Ўзбекистон — Британия кенгаши 1994 йилда тузилган. ЎБССК Британиянинг ташқи савдо масалаларида кўмак кўрсатувчи ҳукумат ташкилоти бўлиб, Савдо ва инвестициялар департаменти қошида фаолият юритади. ЎБССК ҳукумат томонидан молиялаштирилиб, Ўзбекистонда фаолият юритаётган Британия компанияларига ҳамда шу мамлакатда фаолият юритишга киришмоқчи бўлган бизнесменларга кўмак бериб келади.

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
Валюта курси