Қашқадарё вилоятининг Яккабоғ тумани марказида жойлашган дорихона мудирини ўз иш жойида отиб кетишди, дея хабар беради “Рамблер-Новости”, деб ёзмоқда anhor.uz.
Россия ОАВ тарқатган маълумотга кўра, дорихона мудирини рақамсиз машинада келган қора ниқобдаги кишилар қуролдан отиб ташлаган.
Ҳозирча расмий идоралар ушбу маълумотга ҳеч қандай изоҳ бергани йўқ.
07.11.2014 19:32