Sevimli

Украина нашри Ўзбекистоннинг сайёҳлик салоҳияти ҳақида мақола чоп этди

ЖАМИЯТ 08.11.2014, 10:00
Украина нашри Ўзбекистоннинг сайёҳлик салоҳияти ҳақида мақола чоп этди

Украинанинг «Панорама» журналида Ўзбекситоннинг сайёҳлик салоҳияти, ўзбек халқининг бой тарихи, маданияти ва анъаналарига бағишланган «Ўзбекистон марвариди» номли мақола чоп этилди, деб хабар бермоқда «Ўзбектуризм» миллий компанияси ахборот хизмати.

Мақола асосан Ўзбекистоннинг Тошкент, Самарқанд, Бухоро, Фарғона каби музей-шаҳарлари ва уларнинг тарихий обидаларига бағишланган. Кўплаб мадрасалар ва кўк гумбазлари билан Самарқанд Шарқ марваридларидан бирига айлангани, Бухорода эса юздан ортиқ сақланиб қолган тарихий ёдгорликлари билан эртак муҳити ҳукм суриши алоҳида таъкидланган.

Шунингдек, Ўзбекистондаги ривожланган сайёҳлик инфратузилмаси, шарқона бозорнинг ўзига хосликлари, масжид ва минораларнинг ғайриоддий гўзаллиги ва ўзбек халқининг меҳмондўстлиги ҳақида ҳам сўз юритилади.

Шарҳлар