Sevimli

Жиззахлик наркоман унга марихуана сотган шахсни ҳам ўзи билан қамоққа олиб кетди

ЖАМИЯТ 09.11.2014, 10:23
Жиззахлик наркоман унга марихуана сотган шахсни ҳам ўзи билан қамоққа олиб кетди

Жиззахнинг «Желлиғулли» маҳалласида истиқомат қилувчи фуқаро марихуана истеъмол қилгани учун судланди. Бу ҳақда Жиззах шаҳар ҳокимлиги ахборот хизматига таяниб, «Кун» хабар бермоқда.

Шаҳар прокурорининг катта ёрдамчиси Гулнора Ҳамроеванинг маълум қилишича, «суд унинг гиёҳванд моддаларга тобе бўлиб қолганини ҳисобга олиб, мажбурий даволашни тайин этиб, бир йил озодликдан маҳрум қилиш ҳақида ҳукм чиқарган».

Айни вақтда, гиёҳванд шахс суд мажлиси давомида марихуанани Дўстлик туманидаги «Мевазор» қишлоқ фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи шахсдан сотиб олганини маълум қилган.

«Натижада марихуана сотувчига нисбатан ҳам адолатли ҳукм чиқарилди. У бундан кейинги умрининг беш йилини панжара ортида ўтказадиган бўлди», — дейилади хабарда.

Қайд этишларича, бир йилга қамалган гиёҳванднинг тўрт нафар, марихуана сотган шахснинг эса уч нафар фарзанди бор.

 

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
Валюта курси