Жиззахлик фуқаро икки ҳамюртини алдов йўли билан Қозоғистонга олиб бориб, 600 долларга сотиб юборди. Бу ҳақда JizzaxCity.uz’га таяниб, «Кун» хабар бермоқда.
Хабар беришларича, фуқаро икки ҳамюртини Қозоғистонга олиб бориб, уларни иш берувчига топшириб, ҳар бири учун 300 доллардан пул олиб, Ўзбекистонга қайтиб кетган.
Қозоғистонда меҳнати учун пул ололмаган, алданган шахслар эса катта қийинчилик билан Ўзбекистонга қайтган ва ушбу ҳолат юзасидан ҳуқуқ-тартибот органларига мурожаат қилган.
«Суд Ўзбекистон Жиноят кодексининг 135-моддаси 2-қисмининг ‘б’, ‘з’ бандларига асосан, Жиноят кодексининг 57-моддасини қўллаб, айбланувчи фуқарони уч йил-у олти ойга озодликдан маҳрум қилиш ҳақида ҳукм чиқарди», — дейилади Янгиобод туман суди раиси Элёр Абдувалиев хабарида.