Sevimli

Тошкентда ҳашаротлар ҳақида учта дарслик чоп этилди

ЖАМИЯТ 09.11.2014, 14:54
Тошкентда ҳашаротлар ҳақида учта дарслик чоп этилди

Ўзбекистонда энтомолог профессор Аловиддин Ҳамроев ва унинг муаллифдош ҳамкасблари бир йил ичида ҳашаротлар тўғрисида учта китоб тайёрлаб, нашрдан чиқаришди, дея хабар бермоқда Sreda.uz.

Ушбу китоблар «Ўсимликларни биологик ҳимоя қилиш», «Биозарарланиш асослари» ва «Ҳашаротлар экологияси» деб номланади.

Китоблар муаллифлари — Аловиддин Ҳамроев энтомофаг (фойдали ҳашарот)лар бўйича, Ботир Ҳасанов ўсимликлар касалликлари бўйича, Ботир Сулаймонов эса тупроқ соҳасидаги мутахассисдир. Уларнинг учаласи ҳам фан докторларидир. Улар дарсликларнинг асосий қисмларини тайёрлади, тор мавзулар бўйича эса бошқа тадқиқотчилар ҳам жалб этилди.

Шарҳлар