Sevimli

Андижонлик деҳқон ўз ҳовлисидан икки бошли илон топиб олди

ЖАМИЯТ 10.11.2014, 09:03
Андижонлик деҳқон ўз ҳовлисидан икки бошли илон топиб олди

Андижон вилояти Олтинкўл тумани «Маданий меҳнат» маҳалласида яшовчи Муҳаммадзулун Турғунов ўз ҳовлисидаги ўт-ўланлар орасидан ноёб илон топиб олди, деб хабар беради 12news.uz. Бу илоннинг бошқа ўз турига мансуб судралиб юрувчилардан фарқи унинг боши иккита эди.

Икки бошли илоннинг узунлиги 30 сантиметрлар атрофида бўлиб, жуда ҳаракатчан, қизиғи, унинг ҳар иккала бошидаги тиллари билан бир хил ҳаракатланади.

Муҳаммадзулун ака деҳқончилик билан шуғулланади. У киши ноёб жонзотни банкага солиб, унинг ичига озиқлантириш мақсадида ун солиб қўйибди.

«Тўғриси, ҳайвонлардан сигир, қўй ва бошқа уй ҳайвонларини қандай овқатлантиришдан хабарим бор. Лекин, ҳеч илон боқиб кўрмаганлигим учун уни қандай озиқлантириш менга муаммо туғдирмоқда, — дейди у. — Бу топилмани илм эгалари бўлган биологлар олиб кетиб, жиддий ўрганиб чиқсалар яхши бўлар эди».

Бу топилма биологлар учун қизиқ бўлиши табиий ҳол. Агар, илонга илмий тадқиқот институтлари ходимлари қизиқиш билдирсалар янада яхши бўлар эди. Чунки, Муҳаммадзулун ака барчани ҳайрон қолдириши мумкин бўлган яна бир воқеани айтиб берди. Бундан 45 йиллар олдин у кишининг отаси худди шу ҳовлида икки бошли илон борлигини айтган экан.

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
Валюта курси