АсосийJamiyat

Адлия вазирлиги журналистлар учун ўқув курслари ташкил қилди

'Адлия вазирлиги журналистлар учун ўқув курслари ташкил қилди'ning rasmi

Адлия вазирлиги оммавий ахборот воситалари вакиллари учун ҳуқуқий мавзуларда ўқув курслари ташкил қилди.

«Журналистика: ҳуқуқий амалиёт ва кўникмалар» деб номланган икки кунлик ўқув курслари қуйидаги модуллар асосида олиб борилади:

  • ОАВ фаолиятининг ҳуқуқий кафолатлари;
  • журналистнинг ҳуқуқлари ва мажбуриятлари;
  • ахборот олиш ва тарқатиш кафолатлари, ахборот тарқатишда инсон шаъни, қадр-қимматини ҳимоя қилиш, жавобгарлик масалалари;
  • қонун ҳужжатлари лойиҳаларини тайёрлаш, муҳокама қилиш, ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш. Қонунчиликни шарҳлаш;
  • ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш соҳасидаги ислоҳотлар, уларни нашрларда ёритиш;
  • мурожаатлар билан ишлаш. Давлат хизматлари кўрсатиш масалалари;
  • ҳуқуқий материалларни тайёрлашда журналистнинг юридик лексикадан фойдаланишига доир қоидалар;
  • қонун ҳужжатлари электрон базалари билан ишлаш;
  • журналист этикаси ва ахлоқий чегаралар;
  • коррупцияга қарши курашишда таҳририят ходимларининг иштироки.

Дастлабки ўқув курслари февраль ойида ташкил этилиши режалаштирилмоқда. Кейинчалик курслар мунтазам олиб борилади.

Ушбу курсларда таҳсил олиш бепул. Хоҳловчилар қуйидаги манзилга мурожаат этишлари мумкин: targibot@minjust.gov.uz.

Курсларни тамомлаган тингловчиларга тегишли сертификатлар берилади.

    Бошқа янгиликлар