42

Таэквондочиларимиз Туркиядаги мусобақаларда 12 та медални қўлга киритишди

СПОРТ 17.02.2019, 12:54
729
Таэквондочиларимиз Туркиядаги мусобақаларда 12 та медални қўлга киритишди

Туркиянинг Анталия шаҳрида таэквондо WTF бўйича «Turkish Open» рейтинг турнири ниҳоясига етди. Мусобақа спортчиларимиз учун ҳар қачонгиданда омадлироқ келди. Турнир якунларига кўра, ҳамюртларимиз умумий ҳисобда 10 та медални қўлга киритишди.

Мусобақада совриндор бўлган ўзбекистонлик спортчилар рўйхати:

Олтин медаль:

-74 кг: Никита Рафалович
-87 кг: Даврон Азимов
-49 кг: Мадина Маннопова
-67 кг: Нигора Турсунқулова
+73 кг: Светлана Осипова
-48 кг: Амирбек Тўраев – (ўсмирлар ўртасида)

Кумуш медаль:

-54 кг: Баҳром Абдуллаев

Бронза медали:

-54 кг: Валентин Хегай
-57 кг: Зария Касимова
-80 кг: Шуҳрат Салаев.

Аввалроқ, таэквондочиларимиз Никита Рафалович (кумуш) ва Валентин Хегай (бронза) Анталиядаги «President’s Cup European region» рейтинг турнирида шоҳсупага кўтарилгандилар. МОҚ хабарига кўра, спортчилар ортда қолган икки турнир якунига кўра 12 та медаль билан юртимизга қайтадиган бўлишди.

Комментарии

Тема дня: Фото
Погода: Ташкент
+12° ясно
Курсы валют
9448.53
USD -6.71
10553.06
EUR 114.48
147.70
RUB 0.45
rightuz