42

Ўзбекистон шахмат федерацияси раисига янги ўринбосар сайланди

СПОРТ 17.02.2019, 13:45
818
Ўзбекистон шахмат федерацияси раисига янги ўринбосар сайланди

Ихтисослаштирилган болалар-ўсмирлар спорт мактабида Ўзбекистон шахмат федерациясининг навбатдан ташқари ҳисобот-сайлов конференцияси ўтказилди.

Конференцияда Ўзбекистон шахмат федерацияси раҳбарияти ва мутасаддилари, ҳакамлар ҳамда ОАВ ходимлари иштирок этди. Унда ўтган 2018 йилда шахматчиларимизнинг турли нуфузли мусобақаларда қўлга киритган ютуқлари, федерация низомига киритилган ўзгариш ва қўшимчалар ҳақида маълумот берилди.

Федерация раисининг биринчи ўринбосари Х.Турдиалиев сўнгги йилларда юртимизда шахмат аҳоли орасида кенг оммалашаётгани, натижада навқирон авлод ичидан истеъдодли спортчилар етишиб чиққан ҳолда юксак натижаларга эришаётганини таъкидлади.

Кун тартибидан ўрин олган асосий масала – федерация раисига ўринбосар сайлашдан иборат эди. Шу муносабат билан мазкур лавозимга Шерзод Каримов номзоди илгари сурилди. Конференция иштирокчилари бир овоздан кўрсатилган номзодни қўллаб-қувватлашди. Шу тариқа, Ш.Каримов Ўзбекистон шахмат федерацияси раисининг ўринбосари лавозимига сайланди.

Комментарии

Тема дня: Фото
Погода: Ташкент
+21° ясно
Курсы валют
9448.53
USD -6.71
10553.06
EUR 114.48
147.70
RUB 0.45
rightuz