41

Телефон ичидаги дадам келдилар! (психолог қабулидан лавҳа)

МУТОЛАА 17.02.2019, 21:30
10169
Телефон ичидаги дадам келдилар! (психолог қабулидан лавҳа)

“Мен беш йил давомида Корея давлатида ишладим. Шу муддат ичида уй қурдим, машина олдик, орада келиб кетиб турдим ва учта фарзандли бўлдик. Шартномам муддати тугалланганлиги учун уйга қайтдим.

Фарзандларимни интернет орқали кўриб, гаплашиб турардим. Аммо, мени тез-тез телефонда кўриб туришган бўлсада, бироз бегонасирашди. Бир икки кундан сўнг кичик ўғилчамни қўлидан ушлаб боғчасига қўйиб келиш учун бордим. Болани боғча опаси олиб киришдан олдин, “Сиз кимсиз?”, деб сўради. Мен боланинг отаси эканлигимни айтдим. Ўғлимга “Даданг келиб хурсанд бўлиб қолдингларми, Муроджон?”, деб сўраганини эшитиб турардим. Шунда менинг ўғлим “Телефондаги одам уйимизга келдилар, телефонга қачон кириб кетишларини билмайман!” деб жахл қилган пайти менинг кўзларимдан ёш оқарди.

Уйга келиб хотинимнинг телефонда ким биландир гаплашиб ўтирганлигини кўрдим. “Ким билан гаплашяпсан?”, - деб сўраганимда “Шундоқ ўзим...” деб қўяқолди.

Яна Кореяга кетгим келяпти... Аммо бу нимаси! Эрлигимни, оталигимни қилиш ўрнига телефон ичидаги одамга айланиб қолган эканман. Бошқа йўлим бор эдими? Албатта топар эдим. Шунча одам топиб юришибди-ю йўлини... Афсусдаман...”

Комментарии

Тема дня: Фото
Погода: Ташкент
+9° ясно
Курсы валют
9455.24
USD 21.9
10438.58
EUR 84.55
147.25
RUB 1.5
rightuz