Sevimli

Япония Ўзбекистон энергетика соҳасини ривожлантириш учун 760 миллион доллар ажратди

ЖАМИЯТ 11.11.2014, 09:29
Япония Ўзбекистон энергетика соҳасини ривожлантириш учун 760 миллион доллар ажратди

Япония ҳукумати Ўзбекистоннинг энергетика соҳасидаги лойиҳалари учун 86,839 миллиард иена (760 миллион доллар)лик кредит ажратди, деб хабар бермоқда Gazeta.uz.

Тегишли ҳужжатлар 10 ноябрь куни Тошкентда Япония ташқи ишлар вазирининг парламентдаги ўринбосари Кентаро Соноура ҳамда Ўзбекистон ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазири Элёр Ғаниев ўртасида имзоланди.

Маблағ «Тўрақўрғон иссиқлик электр станцияси қурилиши лойиҳаси», «Тошкент иссиқлик электр станцияси қурилиши лойиҳаси» ҳамда «Энергетика соҳаси имкониятларини кучайтириш учун кредит» дастурлари учун ажратилган.

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
Валюта курси
1