Sevimli

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Япония ТИВ раҳбари ўринбосари билан учрашди

ЖАМИЯТ 11.11.2014, 09:30
Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Япония ТИВ раҳбари ўринбосари билан учрашди

2014 йилнинг 10 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Ўзбекистонга ташриф буюрган Япония Ташқи ишлар вазири ўринбосари Кентаро Соноурани қабул қилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги ахборот хизмати хабар бермоқда.

Делегация дастурида Ҳукуматда, Ташқи ишлар ҳамда Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестиция ва савдо вазирликларида икки томонлама музокараларни ўтказилиши ўрин олди.

Бўлиб ўтган суҳбат чоғида Ўзбекистон — Япония муносабатларини мустаҳкамлашнинг устувор йўналишлари, халқаро ва минтақавий муаммолар муфассал муҳокама қилинди.

Таъкидлаб ўтилганидек, ўзаро конструктив алоқаларни ривожлантиришда тўпланган тажриба икки томонлама форматда ва халқаро ташкилотлар, шу жумладан, «Япония + Марказий Осиё» минтақалараро мулоқоти доирасида самарали ҳамкорликни таъминлайди.

Учрашувда турли соҳалардаги манфаатли стратегик ҳамкорликни янада ошириш, юқори технологик сармоявий қўшма лойиҳаларни амалга ошириш жараёни, ўзаро савдони ривожлантириш, Ўзбекистон иқтисодиётининг истиқболли жабҳаларида етакчи япон корхоналарининг иштирокини кенгайтиришга икки томон ҳам бирдай қизиқиши тасдиқланди.

Музокараларда Япониянинг Фавқулодда ва мухтор элчиси Като Фумиҳико ҳам иштирок этди.

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
Валюта курси