АсосийJamiyat

Машҳур спортчилар HumoArena муз комплексининг очилиш​и олдидан ўз фикрларини билдиришди (фото)

'Машҳур спортчилар HumoArena муз комплексининг очилиш​и олдидан ўз фикрларини билдиришди (фото)'ning rasmi

6 март куни Тошкент шаҳрида ОАВ вакиллари Ўзбекистоннинг машҳур спортчи ва чемпионлари билан норасмий учрашув ўтказишди. Тадбир мамлакат учун муҳим аҳамият касб этувчи HumoArena муз комплексининг очилиш маросими олдидан бўлиб ўтди.

Учрашувда ўзбек спорти юлдузлари - Руслан Нуриддинов, Азамат Абдураимов, Оксана Чусовитина, Абдулла Тангриев, Ирода Тўлаганова, Миржалол Қосимов ва Шамсиддин Воҳидовлар иштирок этишди.

Тадбир доирасида спортчилар HumoArena муз спорт сароийнинг очилиши ҳақидаги фикрларини билдиришди:

Руслан Нуриддинов, оғир атлетика бўйича Олимпия чемпиони:

"HumoArena ҳақида гапирадиган бўлсак, унинг очилиши Ўзбекистонда қишки спорт турларини ривожлантириш учун жуда катта имкониятларга йўл очади. Умид қиламизки, қишки спорт турлари бутун Ўзбекистон бўйлаб ривожланади, бунинг учун биринчи, энг катта қадам ташланди. Шу ишни вилоятлар кесимида ҳам давом эттирилса ва бундан барча бирдек манфаатдор бўлса, ҳаракатлар ўз натижасини бермай қолмайди. ".

Жаҳон гимнастикаси афсонаси, Оксана Чусовитина:

"Бундай арена Ўзбекистонга жуда керак эди. Ҳали кўп ота-оналар аренага ўз фарзандларини қишки спортлари билан шуғулланиш учун ҳам олиб келишади, деб ўйлайман, чунки бу Ўзбекистон учун янгилик".

Ирода Тўлаганова, Ўзбекистон теннис федерацияси бош котиби, теннис бўйича республика аёллар терма жамоаси бош мураббийи, яккалик баҳсларида 3 мартадан WTF ва ITF турнирлари ғолиби:


"Бизда анчадан бери қишки спорт турлари бўлмаган эди, шу боис муз аренасининг очилиши мамлакат учун катта ютуқдир. У ерда шунингдек халқаро даражадаги мусобақаларни ўтказиш мумкин бўлади, зеро комплекс кўп функционал бўлиб, у ерда қатор спорт турлари бўйича мусобақалар ўтказиш мумкин бўлади".

Азамат Абдураимов, футбол бўйича 1994 йилги Осиё ўйинлари чемпиони, айни дамда мураббий:


"Айтилган барча фикрларга қўшилган ҳолда, шуни айтмоқчи эдимки, барчамиз телевизор орқали фигурали учиш ва хоккей мусобақаларини севиб томоша қиламиз, Ўзбекистонда қурилган HumoArena спорт саройида ана шундай мусобақалар ва фестиваллар ўтказилса, ватандошларимиз у ерга ташриф буюриб, ушбу мусобақаларни ўз кўзлари билан томоша қилиш имконига эга бўлишади, бу жуда муҳим".

Миржалол Қосимов, ўзбек футболининг етакчи намоёндаларидан бири, уч карра Ўзбекистон чемпиони, Россиянинг футбол бўйича чемпиони, футбол бўйича 1994 йилги Осиё ўйинлари чемпиони:


"Биринчи навбатда ота-оналар ўзларининг турли ёшдаги фарзандларини олиб келиши ва уларнинг спортга бўлган қизиқишини қўллаб-қувватлашлари учун уларнинг орасида тарғибот ишларини ўтказиш зарур. Ота-оналар фарзандларининг табиати, уларнинг темпераментини ва спортнинг айнан қайси тури болага тўғри келишини яхши билишади. HumoArena муз космплексининг ўзи - кўп функционалли, демак, у ерда турли секциялар ва йўналишлар йўлга қўйилади. Кўп нарса оммавий ахборот воситаларига боғлиқ: мотивация берувчи роликлар, материаллар тайёрлаш зарур, токи ота-оналар бундан хабар топиб, фарзандларини спорт билан шуғулланиш учун олиб келишсин. Бу миллат келажаги учун ҳам жуда катта фойда бўлади".

Юрий Корсунцев олган суратлар

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар