Долзарб мавзулар Фото

Пойтахтимизда Тошкент I халқаро ярим марафони ўтказилади

Бўлимлар: СПОРТ
Теглар:
Добавлено: 23.03.2019, 18:05

Мусобақалар 5 ва 21 километр масофага ўтказилади. Маълумки, марафон пойгасининг умумий узунлиги 42 киломерту 195 метрни ташкил қилади. Бироқ, айни пайтда пойтахтимизда марафон мусобақасини ўтказиш учун халқаро талабларга жавоб берадиган йўл ёки трасса мавжуд эмас. Шу сабабли Тошкентдаги мусобақа ярим марафон шаклида ташкил этилмоқда.

ЎзАнинг хабар қилишича, дастурга мувофиқ, эртага тонгги соат 7.00дан бошлаб иштирокчилар пойтахтимиздаги Ислом Каримов номидаги илмий-маърифий ёдгорлик мажмуаси олдида тўпланишни бошлайди. Соат 8.15да эса қатнашчилар старт зонасига йиғилишади. Тошкент I халқаро ярим марафони эса соат 8.40да тантанали очилади.

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии