my5
Sevimli

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларни ривожлантириш вазирлиги томонидан матбуот анжумани ўтказилди (фоторепортаж)

ЖАМИЯТ 30.03.2019, 15:36
Ахборот технологиялари ва коммуникацияларни ривожлантириш вазирлиги томонидан матбуот анжумани ўтказилди (фоторепортаж)

Эндиликда юртимизда янги амалиёт – халқаро идентификация кодлари бўйича мобил қурилмаларни ҳисобга олиш тизими жорий этилади. Бунда Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 22 октябрдаги “Ўзбекистон Республикасида мобил қурилмаларни ҳисобга олиш тизимини тартибга солиш чора тадбирлари тўғрисида”ги қарори муҳим аҳамият касб этади. Ҳисобга олиш тизими жорий йилнинг 1 апрелидан ишга тушади. Бу ҳақда Ахборот технологиялари ва коммуникацияларни ривожлантириш Вазирлигининг Алоқа тарихи музейида “Республикамиз ҳудудларида мобил алоқа тармоқларини кенгайтириш ва мобил қурилмаларни ҳисобга олиш ва рўйхатдан ўтказиш тизимини жорий этиш бўйича олиб борилаётган ишлар тўғрисида” ўтказилган матбуот анжуманида қайд этилди.



Бугунги кунда мамлакатимизда 22 миллиондан зиёд мобил алоқа абонентлари, шунингдек, 16 миллиондан кўпроқ мобил интернет фойдаланувчилари мавжуд. Республикамиздаги мобил алоқа тизими АКТ соҳасининг барча йўналишларини ривожлантиришда улкан аҳамиятга эга. Айнан шунинг учун матбуот анжуманида ҳудудларда мобил алоқа тармоқларини ривожлантириш, аҳолига ҳамда корпоратив мижозларга кўрсатиладиган хизматлар сифатини ошириш ва инфратузилмаларини модернизациялаш масалалари муҳокама этилди.

Тадбир мамлакатимизнинг барча мобил алоқа операторлари иштирокида ўтди. Унда улар ўз мобил алоқа тармоқларини ривожлантириш, тақдим этилаётган хизматлар сифатини ошириш, янги хизматлар ва технологияларни жорий этиш борасидаги тақдимотларини ўтказдилар.


2019 йилда Ўзбекистон мобил алоқа операторлари республикамизнинг барча ҳудудлари бўйлаб 3000 та янги база станцияларини ўрнатади.

Матбуот анжумани доирасида республикамиз учун янги бўлган халқаро ўзига хос идентификация кодлари бўйича мобил қурилмаларни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 22 октябрдаги 847-сонли “Ўзбекистон Республикасида мобил қурилмаларни ҳисобга олиш тизимини тартибга солиш чора тадбирлари тўғрисида”ги қарорига мувофиқ, рўйхатдан ўтказиш тизимини жорий этиш тақдимоти ўтказилди.

Ҳозирги пайтда GSMA базасига 43 мамлакатнинг 118 та мобил оператори уланган. Бельгия, Чили, Коста-Рика, Кипр, Дания, Финляндия, Франция, Германия, Гана, Венгрия, Ирландия, Италия, Мальта, Норвегия, Португалия, ЖАР, Швеция, Буюк Британия, Венесуэла шулар жумласидандир. GSMA билан ахборот алмашинуви бошқа мамлакатлар ҳудудида ўғирланган ёки йўқолган қурилмаларни ишлатишни чеклаш имконини беради. Айни пайтда, Ўзбекистон ҳудудида ва аксинча GSMA га аъзо компаниялар тармоқларида Ўзбекистон Республикасининг “қора рўйҳати”га киритилган қурилмаларни ишлатишнинг имкони бўлмайди.

Матбуот анжуманида муҳокама қилинган масалалар миллионлаб абонентлар учун ўта муҳимлиги сабабли Ахборот технологиялари ва коммуникацияларни ривожлантириш Вазирлиги мутахассислари журналистларга мурожаат қилиб, аҳолини мобил алоқа қурилмаларини ҳисобга олиш ва рўйхатдан ўтказиш тизимининг жорий этилаётгани юзасидан кенг хабардор қилишни сўрашди.

Ўз навбатида, Вазирлик 2019 йил мобайнида Ўзбекистон мобил алоқа абонентлари учун ноқулайлик туғилишининг олдини олиш ва аҳоли хабардорлигини ошириш мақсадида кенг тушунтириш ишларини йўлга қўяди.

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+14° дымка
Валюта курси
10473.07
USD -6.17
12426.30
EUR -28.28
135.81
RUB 0.76